Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов аҳоли муаммоларини хонадонбай ўрганди

    Ижтимоий ҳаёт 18 январ 2022 2062

    Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиз туманининг "Бунёдкор" маҳалласида яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашди, уларнинг муаммо ва ташвишларини хонадонбай ўрганди.

    Вилоят ҳокими аҳоли яшаш шароитларини хонадонбай ўрганди

    Мулоқот давомида одамлар электр энергия таъминотини яхшилаш учун бетон устунлар ўрнатиш, тармоқ тортиш, йўл, ичимлик суви ва бошқа муаммолар юзасидан вилоят раҳбарига мурожаат қилишди.

    Ушбу маҳалла 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, янги ташкил этилган массивга асосан Термиз шаҳридан оилалар кўчиб келган. Ҳозирда маҳаллада жами 750 та хонадонда 2609 нафар аҳоли истиқомат қилади.

    Вилоят ҳокими маҳалладаги мавжуд муаммоларни пиёда юриб, кўздан кечирар экан, шу жойнинг ўзида вилоят бошқармалари ва мутасаддиларга мавжуд муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди.

    Вилоят раҳбари маҳаллада янгидан иш бошлаган ҳоким ёрдамчиси иш фаолияти билан яқиндан танишди. Маълум қилинишича, айни вақтда ишсиз бўлган 192 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

    - Маҳалланинг асосий драйверлари чорвачилик, хизмат кўрсатиш, иссиқхона ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳисобланади. Айни вақтда аҳолининг 30 фоиз қисмини хатловдан ўтказдик ва шу билан бирга уларнинг бандлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиқмоқдамиз, - дейди ҳоким ёрдамчиси Икром Ҳайитов.

    Вилоят раҳбари хонадонларни кўздан кечирар экан, маҳаллада паррандачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Бунинг учун, аввало, ушбу йўналишда намунали иш ташкил қилинган ҳудудлар тажрибасини ўрганиш бўйича масъулларга вазифа юклади.

    Муҳими шундаки, қатор масаллалар юзасидан қилинган мурожаатлар масъул мутасаддилар иштирокида жойида ҳал этилди. Муддат талаб этадиган масалалар назоратга олинди.

    – Асосий мақсадимиз одамларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш, уларнинг оғирини енгил қилишдан иборат. Бу, биз, ижро ҳокимияти вакиллари зиммасига қўйилган асосий вазифалардан биридир – деди вилоят ҳокими аҳоли вакиллари билан мулоқотда. – Бундай юзма-юз мулоқот бизгача етиб келмаётган муаммолардан хабардор бўлишга имкон беради, одамларнинг давлатга, эртанги кунга умид ва ишончини мустаҳкамлайди.

    Азимбек Самадов,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates