Сурхондарёда ўрик экспорти бошланди

    Қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда аҳоли боғларида ўрикнинг 18 турдаги эртапишар, ҳосилдор навлари пишиб этилди.

    Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, ҳозирги кунда маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда аҳоли боғларида пишиб этилган ўрик чет давлатларга экспорти бошланди.

    Жумладан, туманнинг Халқобод маҳалласи ҳудудида жойлашган СПН Ҳумоагро МЧЖнинг 58 гектарга экилган Туркия, Италия ва Греция каби давлатлардан келтирилган Преция, Рубиста, Моякот каби ўрикнинг 18 турдаги эртапишар, ҳосилдор навлари пишиб этилди.

    Пишиб этилган ўрик ҳосили кунлик териб олиниб, ҳар куни 10 тоннадан ортиқ маҳсулот Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда ҳамда маҳаллий аҳоли истеъмоли учун республикамиз бўйлаб ички бозорларга чиқарилмоқда.

    СПН Ҳумоагро МЧЖ томонидан Термиз туманида 30 гектар майдонда шафтоли, 58 гектарда ўрикнинг ҳосилдор навлари экилган бўлиб, бу йилги мавсум давомида ўрикнинг ўзидан 300 тонна атрофида ҳосил олиш ва чет давлатларга 300-350 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Шунингдек, МЧЖ томонидан 30 та доимий, 300 тагача мавсумий иш ўринлари яратилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates