Сурхондарёда сел келди

    Кеча, 8 ноябрь куни, куннинг иккинчи ярмида М39 халқаро автомагистрал йўлининг Бойсун тумани “Чилонзор” маҳалласидан ўтган қисмида сел-сув тошқинлари йўлнинг қатнов қисмига чиқиб келган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот  хизмати хабар қилди.

    Маълум қилинишича, ҳодиса жойига туман ҳокимлиги, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари ходимлари етиб борган ва вазият назоратга олинган.

    Сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, йўлдаги лой-шағал аралашмасини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Транспорт ҳаракати тикланган.

    Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан йўл бўйида жойлашган айрим хонадонлар ва бошқа объектларда сув тўпламларини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда.

    Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates