2024 йилнинг 21 апрель куни 17:30 лар чамасида Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Инкабод МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга «Бойсун – Дуоба» 4Н-1613 автомобиль йўлнининг 7 км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
1974 йилда туғилган ҳайдовчи, бошқарувидаги «Дамас» автомашинасида туман маркази томон бир неча км тик нишабликда ҳаракатланаши натижасида транспорт воситасининг тормоз тизимида юзага келган носозлик сабаб йўлнинг хавфли бурулиш қисмига етиб келгач, бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетади.
Шу яқин атрофдаги ҳовли уйларнинг молхонасига бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар мавжуд.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳаракат иштирокчиларига тоғли ҳудудларга саёхатга боришда белгиланган талабларга риоя қилиб, транспорт воситасининг техник ҳолатидан хабардор бўлиб, етарлича малакага эга бўлган ҳайдовчилар хизматидан фойдаланишлари тавсия этилади.