Сурхондарёда сомонпоя ёқиб юборилди

    Ғалладан бўшаган ер майдонини ўзбошимчалик билан ёқиб юборган фуқаро жавобгарликка тортилди.

    Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Денов тумани "Бобур СУИ" ҳудудидаги ғалладан бўшаган ер майдонни ёқиб юбориш ҳолати бўйича Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Денов туман бўлими томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

    Ўрганиш ишлари давомида шу йилнинг 10 июль куни "Цангардак Олтин тола" фермер хўжалигидаги ғалладан бўшаган ер майдонини шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро М.Ш. ёқиб юборганлиги аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан фуқаро М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88 моддаси 3 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 миллион 200 минг сўм жарима қўлланилди.

    Шунингдек, фуқаро ушбу ишни содир этиш оқибатида табиатга 3 миллион 646 минг сўм зарар етказганлиги аниқланиб, ундириш ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates