3-13 июль кунларида очиқ биржа савдолари орқали 31,1 минг тонна буғдой қарийб 900 та маҳаллий ғалла етиштирувчи фермерлар ва ғаллачилик кластерлари томонидан сотилди.
Ўтган даврда биржада шаклланган буғдойнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 663,0 минг сўмни ташкил қилди. Биржада буғдой бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархига нисбатан 1,2 фоизга ўсди.
Шу билан бирга, 6-13 июль кунларида ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра 3-синф буғдойнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 921,0 минг сўмдан 2 610,0 минг сўмгача, яъни 10,6 фоизга пасайди, деб хабар беради Республика товар-хомашё биржасининг матбуот хизмати.
Буғдой учун кунлик котировкаларнинг пасайишига биржа бозорининг мазкур сегментида таклифнинг етарли даражада бўлганлиги ўз ижобий таъсирини кўрсатиб келяпти.
Ўтказилаётган биржа савдолари давомида буғдой учун биржа нархлари талаб ва таклиф асосида шаклланиб, тузилган битимлар доирасидаги барча тўловларни амалга оширилиши биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали кафолатланяпти.