Семинарда Миришкор тумани ҳокими Файзулло Ғуломов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Департаменти бошлиғи – Республика Ишчи гуруҳи раҳбари Комил Собиров, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Облоёр Боймиров, 2-сектор раҳбари Сардор Назаров, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Жаҳонгир Абдиназаров, кластерлар раҳбар ходимлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва фермер хўжаликлари раислари иштирок этишди.
Дастлаб, тупроқ унумдорлигини ошириш учун фойдаланиладиган препаратларнинг кўргазмаси ўтказилиб, улар тўғрисида маълумот берилди.
Семинарда сўзга чиққан туман ҳокими Файзулло Ғуломов эндиги вазифа – ғалла экиш ишларини об-ҳавонинг қулай пайтларидан унумли фойдаланиб, қисқа фурсатларда ва сифатли экиб тугаллаш эканлигини таъкидлади.
Семинар якунида жонлиқ сўйилиб, дуога қўл очилди ва эзгу ниятлар билан ғалла экиш ишларига старт берилди.