Сурхондарёда велосипед орасига оёғи қисилиб қолган болакайга ёрдам кўрсатилди

    Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри, Сурхон соҳили маҳалласидаги уйларнинг бирида болакайнинг эҳтиётсизлиги оқибатида велосипед орасига оёғи қисилиб қолганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

    Маълумотларга кўра, ФВБ қутқарувчилари қутқарув анжомлари ёрдамида болакайга амалий ёрдам кўрсатиб, болакай соғ-саломат ҳолатда ота-онасига топширилган.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятидаги кўп қаватли уйларнинг бирида болакай эҳтиётсизлик оқибатида кир машинанинг қуритиш қисмида қисилиб қолган эди.