Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Бирлик” маҳалласида жойлашган новвойхоналарнинг бири ҳовлисида жойлашган ҳожатхонага 2023 йилда туғилган қизча эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли тушиб кетган.
Хабарга асосан айтилган манзилга фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув гуруҳи етиб борган. Қутқарув гуруҳининг саъй ҳаракатлари билан қизча ҳожатхонадан соғ-саломат олиб чиқилган.
Шундан сўнг қизчага тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган.