Сурхондарёга 145 млн долларлик хорижий инвестиция жалб қилинади

    Президент қарори билан 2019-2038 йиллар давомида «Petomaruz Uzbekistan» МЧЖ Сурхондарё вилоятида 145 млн доллар жалб қилади.

    Ҳокимлик берган маълумотга кўра, мазкур маблаққа вилоятдаги нефть ва газ конларида нефть қазиб олишни кўпайтириш ва углеводородларни чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилади.

    Лойиҳа доирасида хорижий корхона томонидан йиллик 255 минг тонна нефть маҳсулотлари қазиб олиш ва қайта ишлашни амалга ошириш режалаштирилган. 2022 йилда корхона томонидан 115,5 минг тонна нефть қазиб олинган бўлиб, шундан 23,2 минг тонна бензин, 31,3 минг тонна учоқ ёқилғиси ҳамда 61,0 минг тонна йўлбоп битум ишлаб чиқарилган. Ҳозирги кунда корхонада 1 минг 550 нафар ишчи-ходим фаолият юритмоқда.

    Бугун вилоят ҳокими Жарқўрғон туманида бўлиб, ушбу хорижий корхона фаолияти билан танишди ва мавжуд муаммолар ўрганилди. Корхона томонидан ҳудудлардаги кон ва қудуқлардан нефть қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш жараёнларида электр энергияси таъминотидаги муаммолар мавжуд. Ушбу муаммони бартараф этиш учун 15 МВтлик қуёш электр станцияси қурилиши талаб этилмоқда. Мутасаддилар билан хорижий корхонада қуёш электр станцияларини ўрнатиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Мутахассисларнинг лойиҳа юзасидан таклиф ва тавсиялари тингланди.

    Масъулларга корхонанинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш учун электр энергияси ва қўшимча газ конденцати билан таъмилаш бўйича муаммоларини батафсил, мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш юзасидан топшириқлар берилди.

    Ҳозирги энергия ресурслари ҳамда нефть маҳсулотларига бўлган талабни инобатга олган ҳолда киритилаётган таклифларни ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиш, яшил энергиядан фойдаланишни йўлга қўйишга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates