Сурхондарёлик пиллакорлар ҳам зафар қучди

    Агросектор 23 июн 2021 1601

    Сурхондарё вилояти пиллакорлари 1 минг 715 тоннадан ортиқ «кумуш тола» тайёрлаб, шартнома мажбуриятини бажарди.

    Пиллакорлар маҳаллий иқлимга мос, серҳосил, касалликларга чидамли 30 минг 572 қути ипак қурти уруғини парваришлаб, ўртача ҳосилдорликни 56,1 килограммга етказди. Етиштирилган ҳосилнинг асосий қисми юқори навларга қабул қилинди.

    Эришилган бу муваффақиятга вилоятнинг, айниқса, Шўрчи, Бандихон, Денов туманлари пиллакорлари муносиб улуш қўшди.

    Шўрчи туманидан «Қаршиев Илёс», «Турдимурод», «Рўзи Мамараимов», Бандихон туманидан «Содиқбобо», «Кўксой обод», «Барака ёрлиқ», Денов туманидан «Абдулхошим Лазиз», «Маматмўмин Чориёр», «Исомиддин Шаҳобиддин» каби кўплаб фермер хўжаликлари пилла етиштириш бўйича шартномавий режаларини 110 фоизга ошириб бажарди.

    Вилоятда қабул пунктларига пилла ҳосилини топшириш давом этяпти, деб хабар беради Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates