Сув ҳисобини уйдан чиқмасдан билиш ва тўлов қилиш мумкинлигини биласизми?

    Ижтимоий ҳаёт 5 март 2021 22664

    «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан ишга туширилган биллинг тизими бир нечта идора ва ташкилотларнинг биллинг тизими билан интеграция қилинган бўлиб, сув ҳисоблагич кўрсаткичини, қарздорликни масофадан туриб кузатиш имкони яратилган.

    Хусусан, Телеграмдаги uzst_bot боти орқали қарздорликни аниқлаш, тўлов амалга ошириш, сув ўлчагич кўрсаткичини юбориш ва тўловлар ёки сув таъминоти корхоналари ҳақида маълумот олиш мумкин. Бунинг учун аввало ботга уланиш ва сўнгра шахсий ҳисобрақамни киритган ҳолда рўйхатдан ўтиш кифоя.

    Шуни унутмангки, ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни 5 усул орқали амалга ошириш мумкин:

    - электрон тўловлар орқали (Click, PayME, U-PAY, Paynet);
    - Интернетсиз тўловларни масофадан туриб амалга ошириш (*880# қисқа рақамига USSD юборган ҳолда);
    - uzst_bot телеграм боти орқали;
    - сув таъминоти инспекторига (нақд ёки пластик орқали, бунда чек талаб қилишни унутманг);
    - банкка бориб ёки банк иловаси орқали.

    Мурожаат учун: 1255

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates