Сув хўжалигида ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни жорий қилиш ҳисобидан 289 млн метр куб сув тежаб қолинди

    Бу йилги вегетация даврида (1 апрелдан 30 сентябргача) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича суғориш ишларига жами 28,1 млрд. метр куб сув етказиб берилди.

    Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, асрий музликларнинг камайиши, саноатнинг жадал суръатларда ўсиши, аҳоли сонининг кўпайиши ва озиқ-овқатга бўлган талаб кучайиши натижасида бутун сайёрамизда чучук сув ресурсларига эҳтиёж ортиб бормоқда.

    Ўзбекистон Республикасида фойдаланилаётган жами сув ресурсларининг 20 фоизи мамлакат ичкарисида, 80 фоизи эса қўшни Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудида шаклланади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, сўнгги 40 йилда Тожикистонда мавжуд бўлган 8 мингдан ортиқ музликлар майдонининг 30 фоизи, Қирғизистондаги 10 мингга яқин музликлар майдонининг 16 фоизи эриб кетган. Асрий музликларнинг қисқариш тенденцияси давом этаяпти.

    Шу билан бирга, охирги 20-30 йилда минтақада ёғингарчилик миқдори ҳам сезиларли даражада камайди. Бу эса сув ресурслари ҳажмига ўз таъсирини кўрсатаяпти.

    Ёғингарчилик нисбатан кам бўлган 2021 йилда мамлакатимизда сув танқислигининг олдини олиш, иқтисодиёт тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва аҳоли томорқаларига сувни етказиб бериш учун Сув хўжалиги вазирлиги томонидан барча зарурий чора-тадбирлар кўрилди.

    Бу йилги вегетация даврида (1 апрелдан 30 сентябргача) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича суғориш ишларига жами 28,1 млрд.м3 сув етказиб берилди.

    Мавсум давомида 4,3 млн. гектар майдондаги қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш чоғида 6,0 млрд. м³ сув тежалишига эришилди. Жумладан, сув хўжалиги объектларида сувни бошқариш, суғориш муддатларини мувофиқлаштириш, навбатлаб суғориш ва агротехник тадбирлар ҳисобидан 2,1 млрд.м3, ирригация тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ва реконструкция тадбирлари ҳисобидан 1,2 млрд.м3, томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет усулида ва эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш ҳамда сув тежовчи технологияларнинг бошқа турларини қўллаш, ерларни лазерли текислаш ҳисобидан, бошқа сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ҳисобидан 2,4 млрд.м3, сув хўжалигида ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни жорий қилиш ҳисобидан 289 млн.м3 сув тежаб қолинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates