Сувдан қарздор истеъмолчиларга кредит беришни чеклаш режалаштирилмоқда

    Ичимлик сувидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилмоқда.

    Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» компаниясига таяниб, «Gazeta.uz» нашри хабар берди.

    Компания бўлим бошлиғи Шаҳбоз Сарманов ҳозирда ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарзи бор истеъмолчига қарздорлик бартараф этилмагунича ҳар қандай турдаги кредитни бермаслик тизими ишлаб чиқилаётганини, банклар билан интеграция жараёни йўлга қўйилиши олдида турганини қайд этди.

    “Агар истеъмолчининг номида уй бўлмасада, лекин у рўйхатда турадиган хонадон сув таъминоти тизимидан қарздор бўлса ҳам, кредит берилмайди. Айни пайтда ушбу тартибни йўлга қўйиш устида ишлар олиб бориляпти”, — деди у.

    Шунингдек, унинг таъкидлашича, ҳозирда қарздор истеъмолчилардан қарзини ундириш учун газ ва электр энергияси тизимлари билан боғлаш варианти ҳам қайсидир даражада кўриб чиқилмоқда. Бу масалада чуқурроқ таҳлил қилиниб, кейин аниқ бир қарорга келинади.

    Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздорлиги салкам 1 трлн сўмни ташкил этмоқда. Шундан 715,2 млрд сўми жисмоний шахслар, қарийб 250 млрд сўми эса юридик истеъмолчиларга тўғри келади.

    Аҳолининг дебитор қарздорлиги йил бошига нисбатан 41,5 млрд сўмга қисқарган. Мавжуд 5 млнта хонадондан 2,4 млнтасида қарздорлик мавжуд. Жорий йилнинг ўтган даврида мамлакат бўйича 22,4 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун тармоқдан узиб қўйилган. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида (12,4 мингта) қайд этилган.

    Сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича 117,6 минг нафар истеъмолчидан жами 343 млрд сўмлик маблағни ундириш мақсадида фуқаролик ва иқтисодий судларга даъво аризалари киритилган

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates