Суюлтирилган газ нархи қанча?

    Биласизми? 24 ноябр 2020 19846

    Маиший газ баллонларини таъмирлаш ва синовдан ўтказиш учун 1 йил тўланадиган сумма 15000 сўм, маиший газ баллонларни алмаштириш хизмати учун тўловлар 3000 сўм.

    Савол: Истеъмолчи А.С.

    – Суюлтирилган газ баллонлари тўлдириш учун мендан 40 минг сўм тўлашимни айтишди. Мен бу суммани тўладим, қўлимда касса чеки бор. Лекин суюлтирилган газ нархи ҳақидаги саволимга газ идораси ходимлари томонидан менга тегишли тушунтириш берилмади, шу тўғрими?

    Мутахассис жавоби:

    Мурожаатингиз Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали «Риштонтумангаз» бўлими билан билан биргаликда ўрганиб чиқиб, сизга суюлтирилган газ баллонлари нархи бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарорига асосан 1 кг. Суюлтирилган газ учун 1120 сўм, 20 кг. учун 22400 сўм қилиб белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг 2020 йил 9 июндаги 150-сонли буйруғига асосан прейскурант ишлаб чиқилган. Унга кўра маиший газ баллонларини таъмирлаш ва синовдан ўтказиш учун 1 йил тўланадиган сумма 15000 сўм, маиший газ баллонларни алмаштириш хизмати учун тўловлар 3000 сўм қилиб белгиланган.

    Эслатиб ўтамиз! Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасида истеъмолчининг асосий ҳуқуқлари белгилаб берилган. Унга кўра, истеъмолчи товар(иш,хизмат)лар ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиши мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates