Табиатнинг мўжизавий эҳсонлари

    Биласизми? 31 март 2021 660

    Мамлакатимиз шундай бир жаннатий ўлкаки, у ўзининг тўрт фаслли бетакрор табиати, ер ости ва усти нодир бойликлари билан дунёга танилган бўлса, эндиликда унинг янги ноёб хусусиятлари – тез оқар дарёю сойлари, офтобли осмони, шамолли кенгликлари, бошқа биологик манбалари ҳам унинг шуҳратини етти иқлимга ёйилишига ҳисса қўшиши учун барча имкониятлар бор.

    Кеча фараз, хаёлий орзу бўлиб туюлган инновацион ғоялар, янги технологиялар улардан электр, иссиқлик, ёнилғи каби энергияларнинг ҳосил қилиниши ҳамда қўлланилишига таянч бўляпти.

    Юртимизни Яратганнинг ўзи нечоғлиқ сийлаган бўлмасин, ҳаёт ва тараққиёт ҳар бир табиий неъматни қадрига етишни, келажак авлодлар олдидаги масъулиятни ҳам унутмасликни тақозо этади.

    Абдурауф Қоржововнинг ушбу китобидан жой олган мулоҳаза, мақола ва суҳбатларнинг аксарияти “Янги Ўзбекистон” газетаси ва бошқа нашрларда чоп этилган. Улар сиз муҳтарам ўқувчиларни ҳам қизиқтириб, билим ва дунёқарашингизни бойитишга баҳоли қудрат ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates