Текширувда тумандаги “Мирзо Улуғбек” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода фуқаро С.Х. газлаштириш учун ҳужжатларни расмийлаштирмасдан табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 4 дона оҳак пиширишга мўлжалланган қўлбола ясалган печларга 10 дона ностандарт газ ёндиргичларини ўзбошимчалик билан ўрнатиб ишлатганлиги натижасида, умумий даъво муддатидан келиб чиқиб ҳолда давлат ва жамият манфаатларига 3,5 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.