Тадбиркорга кўп қаватли уй қурилишини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

    5 қаватли 1 та уй қуриш учун шартнома тузишда танишлари орқали ёрдам беришини ваъда қилиб, эвазига ундан фирибгарлик йўли билан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

    Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Р.Р. “A.Р.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга Жиззах вилояти, Зафаробод туманида кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилганини айтади. Шунингдек, шундан 5 қаватли 1 та уй қуриш учун шартнома тузишда танишлари орқали ёрдам беришини ваъда қилиб, эвазига ундан фирибгарлик йўли билан 5 000 АҚШ долларини олишни кўзлайди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида вақтида ушланиб, унинг кўрсатмасига асосан давом этган тадбирда, фуқаро А.У. шериги Р.Р.дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates