Қарор лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳри ҳудудида Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ўрнатиладиган жойларнинг бошланғич нархи чорраҳа ва кўчаларда сутка давомида автотранспорт воситалари қатновининг ҳаракатланиш жадаллигига боғлиқ бўлади.
Хусусан, сутка давомида 20 мингтагача автотранспорт воситалари ҳаракатланадиган кўча ва чорраҳаларга Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи аукцион орқали бошланғич баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида белгиланади.

Шу билан бирга, қарор лойиҳасида Тошкент шаҳар ҳудудида интеллектуал видеокамералар ва стационар радарлар ўрнатилиши лозим бўлган жойлар рўйхати ҳам келтирилади.
Мазкур рўйхатга кўра, Тошкент шаҳрининг 462 та манзил-ҳудудида жами 2417 та видеокамера ва 157 та радар тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилиши белгиланмоқда.









