Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам ҳақида маълумот берилди

    АОКАда ўтказилган брифингда мазкур жамғарма ижрочи директори ўринбосари Бурхон Нормирзаев 10 ойлик фаолиятни сарҳисоб қилди.

    Жамғарма 2 турдаги молиявий ёрдам кўрсатади: кафиллик ва компенсация. Жамғарма 10 ой мобайнида жами 4 549 та лойиҳаларга қарийб 1 трлн 552 млрд сўм молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича мажбурият олган, жумладан, кафиллик бўйича 1 257 та лойиҳаларга – 1 048 млрд сўм, компенсация бўйича 3 292 та лойиҳаларга – 504 млрд сўм ва тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 36 630 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

    Соҳалар кесимида оладиган бўлсак, 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича – жами 27 581 та лойиҳаларга 7,5 трлн сўмдан ортиқ молиявий ёрдам кўрсатилган ва 153 761 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Саноат соҳаси бўйича – 5 731 та лойиҳаларга қарийб 2,8 трлн сўм молиявий ёрдам кўрсатилган ва 90 065 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Хизмат кўрсатиш сохаси бўйича – 8 368 та лойиҳаларга 3,0 трлн сўмдан ортиқ молиявий ёрдам кўрсатилган ва 65 574 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Бошқа соҳалар бўйича эса – 6 716 та лойиҳаларга 3,0 трлн сўмдан ортиқ молиявий ёрдам кўрсатилган ва 70 028 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

    Шунингдек, жамғарманинг келгуси 4 йил прогноз кўрсаткичлари ва таҳлил натижаларига кўра, 2023-2026 йиллар давомида компенсация мажбуриятлари йилига ўртача 1,3 баробар ўсиши прогноз қилинган. Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига: компенсация ва кафиллик тижорат банкларининг фақат миллий валютадаги кредит (лизинг)лари учун берилади.

    Жамғарма томонидан компенсация ёрдами 5 млрд сўмдан ва фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бароваридан ошмаган, яъни ҳозирда Марказий банк асосий ставкаси 15% деб белгиланган бўлса, 1,5 баровари 22,5%га тўғри келади ва 3 йил муддатгача компенсация тақдим этилади. Кафиллик ёрдами тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг 50% гача, бироқ умумий қиймати 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади. Молиявий ёрдамлар фақат битта лойиҳага татбиқ этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates