Тадбиркорлик ислоҳотларига масъулиятсиз ёндашган раҳбарлар лавозимидан озод этилди

    Ҳукумат 8 апрел 2021 2285

    Тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишда давлатимиз раҳбари тадбиркорликни ривожлантиришга масъулиятсизлик билан ёндашган раҳбарлар лавозимидан озод қилингани ҳақида маълум қилди.

    Хусусан, Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Бўтаев, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Бозоров, вилоят Марказий банк раҳбари Ражабов, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳасанов, вилоят Марказий банк раҳбари Саидов ва Солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммадиев лавозимидан озод этилиши айтилди.

    Қашқадарё вилоят ҳокими, вилоят прокурори, ички ишлар бошлиғига, Навоий вилояти ҳокими, вилоят прокурорига “ҳайфсан” берилади.

    – Агар 3 ой ичида улар ишида ўзгариш бўлмаса, барчаси ишдан кетади, – деди давлатимиз раҳбари.

    Йиғилишда Навоий вилояти ички ишлар бошлиғи Тасбаев ва Солиқ бошқармаси раҳбари Ботиралиев лавозимига жорий йил март ойида тайинланганини инобатга олиб, уларга 3 ой синов муддати белгиланди. Ушбу янги раҳбарлар ҳам натижа кўрсатмаса лавозимидан озод қилиниши айтилди.

    Шу билан бирга, Улуғнор, Узун, Ёзёвон, Деҳқонобод туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Андижон, Олтинкўл, Олот, Қоракўл, Оқолтин, Чилонзор, Мўйноқ туманлари, Хива ва Чирчиқ шаҳарлари солиқ идоралари бошлиқлари ҳам лавозимидан бўшатиладиган бўлди.

    Йиғилишда Марказий банк, унинг ҳудудий бошқармалари ва тижорат банклари фаолияти ҳам талаб даражасида эмаслиги танқид қилинди.

    – Шу сабабли, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Зоҳидовга “ҳайфсан” берилди. Агар 2 ой ичида иш услубида ўзгариш бўлмаса, маҳаллагача тушиб ишламаса, ташаббус кўрсатмаса, уни ҳам ишдан оламан, – деди давлатимиз раҳбари.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates