Ушбу йўналиш Париж-2024'га кўргазмали дастур сифатида киритилган бўлса, Лос-Aнжелес-2028 Олимпиадасидан бошлаб медаллар жамланмаси ўйналиши кутилмоқда.
Кеча Хитойда якунига етган Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг қўлга киритган кумуш медали катта аҳамиятга эга. Боиси, терма жамоа таркибида Улуғбек Рашитов, Светлана Осипова каби етакчилар иштирок этмаган бўлса ҳам, беллашувлар давомида ушбу спорт ватани бўлмиш – Жанубий Корея жамоаси мағлуб этилди. Жанговар таркибда қатнашган Хитой билан тенгма-тенг рақобат олиб борилди.
Жаҳон кубогидаги натижа спортчиларимизга Париж-2024 Олимпиадаси доирасида ўтказиладиган кўргазмали дастурда қатнашиш имкониятини тақдим қилди. Унда фақатгина Франция, Ўзбекистон, Хитой ва Жанубий Корея жамоалари ўртасида баҳс кечади.