Таэквондочиларимиз Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди

    Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этган таэквондочиларимиз юртимизга қайтиб келди.

    Хабарингиз бор, жорий йилнинг 13–20 ноябрь кунлари Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида таэквондо бўйича XXV Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

    Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида дунёда олтинчи ўринни эгаллади.

    Бугун спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.

    Кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

    Маълумот ўрнида:

    Жаҳон чемпионати совриндорлари: Светлана Осипова (олтин), Нияз Пўлатов (кумуш), Никита Рафалович (бронза), Феруза Содиқова (бронза).

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates