Таиландда кема чўкиб кетди, 31 нафар денгизчи қидирилмоқда

    Бугун Таиланд кўрфазида 106 нафар денгизчи бўлган “Сукхотай” корвети (патрул ва қўриқлаш ҳарбий кемаси) чўкиб кетди. Қироллик денгиз флоти 75 киши қутқарилгани ва 31 денгизчи қидирилаётганини маълум қилди.

    Ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, Прачуапкхирикхан провинциясидан 20 денгиз мили узоқликда кучли шамол кеманинг оғишига сабаб бўлган, тизимга сув кириб, натижада электр қуввати узилган ва корветни бошқариб бўлмай қолган.

    Ҳарбий-денгиз кучлари воқеа жойига кема ва вертолётлар юборган. 75 киши сувдан кўтарилган. Ҳудуддаги кемалар қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда.

    АҚШда ишлаб чиқарилган “Сукхотай” корвети Таиланд денгиз флоти томонидан 1987 йилдан бери фойдаланилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates