Таиландда миллий ипак матоларимиз намойиш этилди

    Маданият 20 октябр 2020 3370

    Мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасида «Asian Vocational College» дизайн коллежи мураббий ва талабалари иштирокида Ўзбекистон миллий либослари ва ипак матолари тақдимоти ташкил этилди.

    Тадбир доирасида «Аnor Atelier» модалар уйи миллий брендини намойиш этувчи ўзбекистонлик дизайнер Дилноза Умрзоқова билан видеоконференция тарзида мулоқот ҳам ташкил этилди. Онлайн-мулоқотда ёш дизайнерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Анжуман иштирокчилари юртимизда тайёрланган ипак матолари сифати ва бежиримлигига юқори баҳо берди ҳамда ўзлари учун ҳам шундай кўркам либослар тиктириш истаги туғилганини маълум қилди. Маҳаллий ёшлар келгусидаги ўз лойиҳаларида ўзбек ипагидан кенг фойдаланиш иштиёқи пайдо бўлганлигини, шунингдек, улар мода кўргазмаларида, албатта, ўзбек матоларидан либос тайёрлашни мақсад қилганлигини таъкидладилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates