Таиландда йўлнинг ўпирилиб тушиши оқибатида 50 метрлик чуқур ҳосил бўлди

    Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади, ҳодиса сабабларини ўрганиш давом этмоқда.

    Таиланд пойтахтида йўлнинг ўпирилиб тушиши оқибатида чуқурлиги 50 метр ва эни 30 метргача бўлган улкан чуқур ҳосил бўлди.

    Bangkok Post хабарига кўра, Бангкокдаги давлат шифохонаси олдида йўл ўпирилиб тушган.

    Чуқурга иккита электр устун ва полиция машинаси тушиб кетган.

    Ҳодиса юз берган жойга олиб борувчи йўллар хавфсизлик нуқтаи назаридан транспорт ҳаракати учун ёпилган.

    Шифохона амбулатор беморларни қабул қилишни тўхтатди ва тахминан 3500 нафар стационар беморлар эвакуация қилинди.

    Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Ҳодиса сабабларини ўрганиш давом этмоқда, деб хабар берди aa.com.tr.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates