Янгиланган WBО рейтингидан 7 нафар боксчимиз жой олди

    Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) сентябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

    Рейтингдан 7 нафар боксчимиз жой олган, дея хабар беради Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати.

    Рўйхатга кўра:

    • Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг) ўтган ойдагидан 2 поғона пастлаб, 10-ўринга жойлашди;
    • Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 4-ўринни эгаллади;
    • Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдагидан 3 поғона пастлаб, 8-ўринни эгаллади;
    • Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 5-ўринни эгаллади;
    • Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдаги каби вазн пешқадами;
    • Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдагидан 2 поғона пастлаб, 11-ўринга жойлашди;
    • Баҳодир Жалолов (супероғир вазн - 90,7 кг) ўтган ойдагидек 15-ўринда қолди.
    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates