Талабалар Франция тажрибасини Бухорода қўлламоқда

    Франциянинг Руан Нормандия университети ҳамда Бухоро Туризм ва маданий мерос техникуми ўртасида илмий ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

    Талабалар алмашинувини жорий этиш ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг март ойида Туризм ва маданий мерос вазирлигининг бир гуруҳ вакиллари Францияда бўлиб қайтишди.

    Ҳамкорлик натижаларига кўра, Руан Номандия университетидан 3 нафар битирувчи талаба ёшлар Бухорога келди ва Бухоро Туризм ва маданий мерос технкумида амалиёт ўташ билан бирга, Бухоро вилоятида яратилиши мўлжалланаётган янги-янги хизматлар диверсификацияси борасида ўз таклифлари билан иштирок этишмоқда.

    Мисол тариқасида, Нормандияда тарихдан маълум бўлган викинглар қишлоқчаси мавжуд бўлиб, бу жой ҳозирда Туризм қишлоғи сифатида барпо этилмоқда. Ўз ўрнида Бухоро вилоятининг Пешкў тумани Афшона қишлоғида ташкил қилинаётган туризм қишлоғи ҳам француз талабаларининг тадқиқот мавзуларидан ўрин олган. Француз талабалари Франция тажрибасини қўллаган ҳолда Туризм қишлоқлари бўйича ўз таклифларини киритишмоқда.

    Умумий қилиб айтганда, талабалар Бухоро вилоятининг туризм келажаги учун, француз сайёҳлари нуқтаи назаридан ва талабларидан келиб чиққан ҳолда , ўз таклифларини беришади ва унга асосан Бухорода сайёҳлар назди билан қараладиган инфраструктура барпо этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates