Талабалар турар жойи янги тизим асосида қурилади

    Таълим 16 июн 2021 789

    Президент Шавкат Мирзиёев ётоқхона ўринлари сонини ошириш ҳисобига қўшимча 22 минг, ижара тўловини қоплаш орқали 60 мингдан зиёд талабанинг турар жой масаласини ҳал этиб берилиши бўйича топшириқ берди.

    Йиғилишда таъкидланганидек, талабаларга бугунги кунда қўшимча 149 мингта турар жойга эҳтиёж мавжуд.

    Давлатимиз раҳбари ушбу муаммоли масалани давлат-хусусий шериклик асосида ҳал қилиш механизмини илгари сурди.

    Бунда бўш майдони бўлган олийгоҳлар ўз ҳудудида, бўш майдони бўлмаганлари 1,5 километргача масофада тадбиркорларга ётоқхоналар ташкил этиш учун ер аукцион орқали ажратилади.

    ОТМ ректори, вилоят ҳокимлари бу тадбиркорлар билан камида 20 йил муддатга шартнома имзолаб, бинонинг биринчи ва иккинчи қаватини бизнес учун (кўнгилочар хизматдан ташқари) тадбиркорга бериш, юқори қаватларини арзон турар жой (хостел) ташкил этиш шартлари белгиланади.

    Талабалар турар жойи харажатларининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.

    Давлатимиз раҳбари вилоят ҳокимлари ва ректорларга зудлик билан қулай ҳудудларда ётоқхоналар қуриш бўйича ер майдонларини белгилаб, аукционга чиқариш ва қурилишни бошлаш бўйича топшириқ берди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates