Мазкур ўқув-семинар “Ўзбекистонда ақлли қишлоқ хўжалиги саноат технологиялари инновацион марказини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.
Ушбу лойиҳа асосида университетнинг 50 нафар саралаб олинган талабалари кореялик мутахассислар томонидан 3,5 йил давомида “Ақлли иссиқхоналар”ни компютер дастурлари орқали бошқариш жараёнлари, иссиқхоналарни рақамлаштириш борасидаги Корея тажрибаси, унинг афзалликлари ва имкониятлари бўйича ўз билим, кўникмаларини дастлабки босқичдан бошлаб ўқитадилар.