“Коммерсант”нинг ёзишича, Москва Хитойдан ташқари Жанубий Корея ва Сингапурдан ҳам бензин сотиб олишга умид қилмоқда. Шу мақсадда Узоқ Шарқдаги айрим назорат-ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган ёнилғи учун импорт божларини бекор қилишни режалаштирмоқда. Давлат импорт қилувчиларга жаҳон ва ички нархлар ўртасидаги фарқни бюджет ҳисобидан қоплайди.
Сентябрь ойининг охирига келиб, мамлакатдаги нефтни қайта ишлаш қувватининг рекорд даражадаги 38 фоизи (кунига 338 минг тонна) ишламай қолган. Мазкур ҳолатнинг 70 фоизи август ойининг бошидан бери 20 дан ортиқ йирик нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берган дронлар ҳужумлари билан боғлиқ, деб хабар берди moscowtimes.ru.








