Маҳаллий Kyeonggi Ilbo газетасининг хабар беришича, бортда 246 йўловчи ва 21 экипаж аъзоси – жами 267 киши бўлган.
Газетанинг хабар беришича, маҳаллий вақт билан соат 20:17 атрофида кема сув ости тошларига урилиб, тўхтаб қолган. Соҳил қўриқлаш хизмати воқеа жойига бир нечта қайиқларни юборган. Паром тошли тизмада қолиб кетгани аниқланган ва мутахассислар ҳозирда корпуснинг шикастлангани ва сув кириб қолганини текширмоқда. Қутқарувчилар одамларни эвакуация қилишда давом этмоқда. Ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳали хабарлар йўқ.
Жанубий Кореяда денгиз хавфсизлиги 2014 йилда “Севоль” пароми ҳалокатидан бери айниқса нозик масалага айланди. Кема мамлакатнинг жануби-ғарбий соҳилида ағдарилиб, чўкиб кетди, оқибатда 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти экскурсияда бўлган ўрта мактаб ўқувчилари эди, деб хабар берди informburo.kz.








