Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабардор манбаларга таяниб хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Шимолий Корея аскарлари чегарага яқин жойда муҳандислик ишларини олиб боришган. Ушбу иш пайтида улар тасодифан демаркация чизиғини кесиб ўтишган. Жанубий Корея ҳарбийлари огоҳлантирувчи ўқ узгандан сўнг, Шимолий Корея фуқаролари ўз мамлакатларига қайтишган.
Чегарадан қанча одам ўтгани ёки улар қурол олиб юрганми ёки йўқми номаълум.
Агентлик маълумотларига кўра, бу йил тахминан 10 та шунга ўхшаш ҳодиса содир бўлган.
Улардан бири август ойида содир бўлган. Ўшанда Шимолий Корея ҳарбийлари қурилиш ишлари пайтида демаркация чизиғини вақтинча кесиб ўтганидан кейин Жанубий Корея аскарлари 10 та огоҳлантирувчи ўқ узишган эди. Шимолий Корея Жанубий Кореяни чегарада “жиддий провокация”да айблади. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Шимолий Корея қўшнисини қасос олиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.
Аввалроқ Жанубий Корея Шимолий Корея билан чегарадаги карнайларни демонтаж қилишни бошлаган эди, деб хабар берди gazeta.ru.








