Бу ҳақда KBS телеканали хабар берди.
Аввалги хабарларда 20 киши жароҳат олгани, улардан 12 нафари оғир жароҳат олгани айтилган эди. Воқеа жойида икки киши юрак хуружидан вафот этган. Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 10:55 атрофида содир бўлди. Юк машинасининг оғирлиги тахминан бир тоннани ташкил қилади.
“Автомобиль орқага 28 метр, кейин эса 150 метр олдинга ҳаракатланган. Кўпчилик сўнгги 100 метрда жароҳат олган”, деди шаҳар фавқулодда вазиятлар хизмати вакили.
Воқеа жойига 60 га яқин полиция ходими ва фавқулодда вазиятлар хизмати етиб келди. Телекналанинг аниқлик киритишича, юк машинаси ҳайдовчиси 60 ёшдан ошган. У маст бўлмаган. Полиция уни воқеа жойида ҳибсга олди ва тергов бошлади.
“Ҳайдовчи бехосдан машинанинг тезлиги ошиб кетганини даъво қилмоқда, аммо кузатув камералари ёзувларидан буни тасдиқлаш қийин”, деб қўшимча қилди шаҳар фавқулодда вазиятлар хизмати вакили. Полиция бу масала бўйича мутахассислар билан маслаҳатлашади.
Yonhap ахборот агентлигининг хабар беришича, машина савдо расталари орасидаги бўшлиқдан ўтиб кетган ва савдо расталарини уриб юбормаган. Агентлик маълумотларига кўра, вафот этганлар 70 ёшлардаги аёллар бўлган. Жароҳатланганлардан олти нафари оғир аҳволда, деб хабар берди tass.ru.








