Таълим одимлари: юксалиш ва эврилиш йўли

    Тошкентда “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусида халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Тадбирни ўтказишдан мақсад мамлакатимизда барча соҳада эришилаётган ютуқлар ҳақида халқимиз ва халқаро ҳамжамиятни яна бир карра кенг хабардор этиш, муҳим натижаларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишдан иборат.

    Сўз тадбир иштирокчиларига!

    Тазин Фасиҳ, Жаҳон банкининг етакчи иқтисодчиси ва дастурлар менежери:

    "Ўзбекистонда мактабгача ва мактаб таълими борасида эришилаётган ютуқлар таҳсинга сазовор. Таълим инфратузилмасига сармоя киритиш барқарор ўсишда муҳим аҳамиятга эга, халқаро кўмак эса таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар муваффақиятини таъминлашда муҳим рол ўйнайди.

    Шунингдек, MELQO халқаро баҳолаш инструменти орқали давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган таълим сифатини баҳолаш натижалари, Ўзбекистонда таълим тарбия жараёни умумий ҳолати ва сифати юқори даражада.

    Ўзбекистонда ўтказилган баҳолаш натижалари бошқа давлатларда ўтказилган натижалар билан солиштирилганда Ўзбекистонда болаларни эрта ёшдан ривожлантириш даражаси юқори эканлигига гувоҳ бўлдик".

    Аҳмад ал-Бастаки, "Emirates National Schools" ташкилоти бош директори:

    “Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати таълим ривожланишини ўзининг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаган. Биз Ўзбекистон билан барча соҳаларда, айниқса таълим соҳасида алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқдамиз. Таълимни ёшларимиз учун порлоқ келажак қуришнинг асоси, деб биламиз ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик бу мақсадга эришишда муҳим рол ўйнайди, деб ишонамиз".

    Волфганг Ҳеррман, Мюнхен техника университети профессори:

    “Ўзбекистон таълим тараққиёти йўлида ноёб қадам қўйди. У сўнгги йилларда ушбу йўлда жадал ҳаракат қилаётган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Бу ерда мактаб ва олий таълимни ривожлантириш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президент мактаблари тажрибаси ҳамда ўзим фахрий Президенти ҳисобланган Янги Ўзбекистон университети бу борадаги кўзга кўринарли ташаббуслардан биридир.

    Ўйлайманки, бугунги панел сессияда келтириб ўтилган ҳамда Ўзбекистондаги таълим ислоҳотларига доир фикрлар келажагини таълим ривожи билан боғлаган юрт учун муҳим аҳамиятга эга.”

    Сю Пенг Йим, "Times Publishing Ltd" компанияси бош ижрочи директори:

    "Ўзбекистонлик педагоглар ва халқаро ҳамкасблар ўртасида илғор тажриба алмашиш барқарор таълим тизимини барпо этишда муҳим аҳамиятга эга. Халқаро ҳамкорлик орқали қўллаб-қувватланган ўқитувчилар малакасини ошириш таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг асосий омили бўлиб қолмоқда.Биз Ўзбекистондаги таълим ислоҳотини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, чунки у Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар учун илҳом ва намуна бўлиб хизмат қилади".

    Том Киддл, Норвич тил таълими институти директори:

    “Ўйлайманки, лойиҳамиз муваффақиятининг энг таъсирчан кўрсаткичларидан бири шундаки, Ўзбекистон мактабларидаги ўқитувчилар малака ошириши бўйича тажрибамизни қўшни давлатларда ҳам татбиқ этмоқдамиз. Бу модел Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистонда ўтказилган амалий тадқиқотларда қўлланилади. Натижада ўзбекистонлик ўқитувчилар шижоати қўшни ўлкалардаги ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаб, илҳомлантиради.

    Бундан ташқари, мен яна бир нарсадан жуда фахрланаман. Норвич тил таълими институтида 90 дан ортиқ давлат ўқитувчилари билан ишлаймиз. Ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг ҳикоялари, уларнинг муваффақиятлари, Европа, Шимолий Африка, Америка ҳаттоки Австралиядан келган ўқитувчиларни ҳам илҳомлантирмоқда.

    Бу ишларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кўмагисиз, хусусан вазирлик ҳузуридаги А.Авлоний номидаги малака ошириш институти ёрдамисиз амалга ошириб бўлмас эди".

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates