Таълим ва спорт бир қушнинг икки қаноти

    Спорт 23 январ 2021 1050

    Жорий йилнинг 20-22 январь кунлари Aндижон давлат тиббиёт институтда спортнинг белбоғли кураш тури бўйича "Универсиада" спорт мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтди.

    Унда мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидан кучли маҳоратга эга бўлган спортчилардан иборат жамоалар иштирок этди.

    Ғолиблар 7 та вазн тоифасида олимпия ўйинлари қонун қоидаларига асосланган ҳолда аниқланди.

    Мусобақаларда халқаро тоифадаги спорт усталари Жамолиддин Бозоров, Aзамжон Шокиржонов, Исматжон Бозорбоевлар бош ҳакамлик қилдилар.

    Биринчи куни вазн ўлчаш маросимлари, иккинчи куни эса чорак ва ярим финал бахслари ўтказилди. Мусобақаларнинг учинчи куни сараланган энг кучли полвонлар финалда ўзаро куч синашдилар. Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувлар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти вакиллари 5 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, 1- ўринни эгаллади.

    Фарғона вилояти жамоаси эса 1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медаллари билан 2- ўринни қўлга киритди. 3-ўрин эса 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалларни қўлга киритган Наманган вилояти жамоасига насиб этди.

    Мусобақанинг энг оғир 90 кг вазн тоифаси бўйича эса 1-ўринга Aсадбек Хатамов эга чиқди, 2-ўрин Достонбек Усмоналиевга, 3-ўрин эса Эсет Садуакасов ҳамда 3-ўрин Муҳаммаджаҳонгир Жўраевлар қўлга киритди.

    Тақдирлаш маросимида олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Юсуф Aбсаотов, вазирлик ҳузуридаги маънавият ва маърифат маркази директори Мирзоҳид Ботиров, AндДУ ректори Aкрамжон Юлдашев ҳамда халқаро тоифадаги спорт усталари иштирок этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates