Таниқли актёр Фарҳод Маҳмудов билан ВГИКда ўзбек талабалари учун курс бўйича меморандум имзоланди

    Маданият 23 ноябр 2020 858

    Бугун “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Фарҳод Маҳмудов билан Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)да ўзбекистонлик талабалар учун алоҳида курслар бўйича меморандум имзоланди.

    Ўзбек талабалари учун ташкил этиладиган ижодий устахонага Фарҳод Маҳмудов раҳбарлик қилади. Эндиликда 15 нафар ёш киноижодкорлар Бутунроссия давлат кинематография институтида танлов асосида бепул ўқиш имкониятига эга бўлишади.

    Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекфильм” студиясига ташрифи давомида маҳоратли кадрларни етиштириб чиқариш учун Ўзбекистонда кино таълимини йўлга қўйиш, киноакадемияни ташкил этиш алоҳида қайд этилди. Шунингдек, Бутунроссия давлат кинематография институтида ўзбекистонлик талабалар учун алоҳида курс ташкил этиш бўйича ташаббус қўллаб-қувватланди.

    Актёр Фарҳод Маҳмудовнинг билдиришича узоқ танаффусдан сўнг ўзбек ёшларининг МДҲда энг нуфузли кино олийгоҳида ўқитилиши Ўзбекистон киноси учун ижобий туртки бўлади:

    “Президент билан учрашувда айнан шу таклифни илгари сурганимда давлат раҳбари буни ижобий қабул қилиб, нафақат курс, балки ушбу таълим муассасасининг Ўзбекистонда факультети ташкил қилиниши зарурлигини ҳам билдирди. 30-40 йиллар илгари миллий ижодий устахоналар ВГИКда мавжуд эди. Бироқ кейинчалик бу амалиёт тўхтатилди. Оқибатда, ўзбекистонлик киноижодкор ёшлар узоқ муддат юқори даражадаги кино таълимига эга бўла олишмади. Ўзбекистондан талабалар пайдо бўлаётгани ва буни ҳукумат қўллаб-қувватлаётгани қувонарли ҳол. Ушбу талабалар ўқишни битириб келиб, ўзбек киноси ривожига муносиб ҳисса қўшишларига ишонаман. Ўз ўрнида мен ҳам ўз томонимдан ушбу ёшлар сифатли таълим олишлари учун қўлимдан келган ишни қиламан. Уларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан. Президент бу таклифни маъқуллагани ва ишонч билдиргани мен учун улкан масъулият”, дея фикрини якунлади актёр Фарҳод Маҳмудов.

    Эслатиб ўтиш жоизки, жорий йилда 7 нафар ўзбекистонлик ёшлар ушбу олийгоҳга илк бора қабул қилинди. МДҲ мамлакатлари ишлари бўйича Россия федерал агентлиги (Россотрудничество) кўмаги билан ушбу талабаларнинг шартнома пуллари, турар-жой ва истеъдодли талабаларга стипендиялар “Ўзбеккино” томонидан тўлаб берилиши маълум қилинган эди. Эндиликда эса нуфузли кинематография институтида ўзбек талабалари учун алоҳида курслар ташкил этилмоқда.

    “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates