Таниқли эксперт коронавирус пандемияси қачон тугашини маълум қилди

    Эпидемиолог ва юқумли касалликлар бўйича мутахассис, соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро эксперт Михаил Фаворов пандемия ҳақида фикр билдирди

    Эпидемиолог ва юқумли касалликлар бўйича мутахассис, соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро эксперт Михаил Фаворовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси 2022 йилда жами аҳолини эмлаш эвазига тугайди, дея хабар қилади Риа Новости.

    – Эмлаш ишлари ҳозирдан тартибли ташкил этилса, пандемия 2022 йилга бориб тугайди. Афусуски, аксарият одамлар эмлаш жараёни қанчалар зарурлиги ва жиддийлигини тўла англаб етишмаяпти, – дейди Новосибирск яқинидаги Кольцово шаҳрида бўлиб ўтаётган биотехнология конференциясида иштирок этаётган мутахассис.

    Фаворов, шунингдек, вакциналарнинг халқаро стандарт асосида ишланган намуналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлигини, шу кунгача камида 100 минг дона дори қабул қилингани ва синовларнинг учинчи босқичига ўтилганлигини ҳам маълум қилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates