Азимбой Саъдуллаев ўзининг бой илмий мероси, фидокорона меҳнати, юқори салоҳиятли педагоглик фаолияти, ҳалоллиги ва инсоний фазилатлари билан Ватанимиз ва халқимиз олдида беқиёс хизмат кўрсатган олим эди.
У томонидан яратилган илмий мактаб, етиштирилган шогирдлар ва олиб борилган фундаментал тадқиқотлар нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган. Олимнинг “Кўп комплексли ўзгарувчили функциялар назарияси“ ва “Комплекс потенциаллар назарияси“ соҳасидаги илмий ишлари дунё математикларининг ҳурматини қозонган.
Азимбой Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи, “Ўзбекистон белгиси“ кўкрак нишони, “Меҳнат шуҳрати“ ордени билан мукофотланган.









