Таниқли шоира Бибисора Туробова вафот этди

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова шу йилнинг 15 сентябрь куни 72 ёшида вафот этди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

    Бибисора Туробова 1952 йил 1 сентябрда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти Хатирчи туманида туғилган.

    Унинг ўнга яқин шеърий китоблари нашр этилган. 1990 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган.

    Марҳума бугун соат 12:20да Дўрмон ижод уйи 19-дала ҳовлидан чиқарилади. Жаноза намози пешин вақтида Дўрмон масжидида ўқилади.

    “Yuz.uz” жамоаси марҳуманинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.