“Танланган асарлар”да ҳажвиёт олами

    Бўш вақтда 14 май 2025 516

    Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминовнинг “Танланган асарлар” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

    Тадбирда таниқли ёзувчилар, шоирлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

    Неъмат Аминовнинг “Танланган асарлари”га “Ёлғончи фаришталар” романи, “Бир аср ҳикояти” қиссаси, бир қанча ҳажвий ҳикоялари киритилган, — дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ашурали Жўраев. — Адибнинг ҳажвчилик ижоди адабиётда ўзига хослиги билан ажралиб туради. Айниқса, “Бир аср ҳикояти” асарида миллийлик, халқчиллик тушунчаси яққол намоён бўлган. Неъмат Аминов отасидан эшитган воқеалар ва ҳикматлар асосида яратилган бу қиссада Шарқ кишисининг ажойиб образини кўрамиз. Адиб асарларининг мазмун-моҳияти ўқувчини ҳаёт ҳақида, инсон ҳақида мушоҳада қилишга ундайди. Унинг ижоди чуқур ижтимоий аҳамиятга эгадир. Асарлари ҳажв йўли билан одамзоднинг қувончу ташвишларини очиқ айта олади.

    Шунингдек тадбир адибнинг ижод йўли ва асарларининг моҳияти ҳақида иштирокчилар томонидан фикрлари билдирилди.

    ***

    Маълумот учун: Неъмат Аминов 1937 йил 17 июлда Бухоро вилоятининг Ромитан туманида туғилган. Бухоро педагогика институтининг тарих-филология факултетини тамомлаган. Вилоят радиоэшиттириш қўмитасида муҳаррир ва бош муҳаррир, “Муштум” журналида масъул котиб, бош муҳаррир, “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррир ўринбосари, Республика “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик маркази раҳбари бўлиб ишлаган.

    Биринчи ҳажвий ҳикоялар тўплами — “Икки пуллик обрў” 1966 йилда нашр этилган. Сўнг “Қирқ учинчи почча”, “Лабиҳовуз хандалари”, “Чинорлар қўшиғи”, “Елкасиз полвон”, “Ўғри мушукча”, “Қаҳқаҳа”, “Яллама-ёрим”, “Чолболанинг эртаклари” ва бошқа ҳажвий тўпламлари эълон қилинган. 1976-83 йилларда “Ёлғончи фаришталар” ҳажвий романини яратди. Неъмат Аминов асарлари бир қанча хорижий тилларга таржима қилинган.


    Азиза ШАРОФИДДИНОВА,

    ЎзЖОКУ талабаси

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates