Танзаниядаги олтин конида юз берган фалокат оқибатида 21 нафар кончи ҳаётдан кўз юмди

    Фавқулодда ҳолат кучли ёмғир ёғиши оқибатида юзага келган.

    Танзания шимолида олтин конида юз берган ўпирилиш оқибатида камида 21 кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат вакили Яхая Наванда маълум қилди.

    “Шахта кучли ёмғир натижасида ўпирилиб тушди”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради “Синьхуа” агентлиги. “Ҳалок бўлганлар билан бирга бедарак йўқолганлар ҳам бор, қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда”.

    Воқеа содир бўлган пайтда конда неча нафар кончи бўлгани номаълум, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates