Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг 1 босқичини якунлаш кечиктирилди

    Тошкент шаҳрининг Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича ишларнинг биринчи босқичини якунлаш муддати 10-октябрга кўчирилди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

    Гастрономик кўча бўйлаб 6 та фото-зона барпо этилган, 39 та кичик ва 17 та катта торшерлар ўрнатилган, 1 та автобус бекати қурилган, 39 та видеокузатув камералари ва юзни таниш тизимлари, 20 та ўриндиқ ва ахлат қутилари ўрнатилган ҳамда wи-фи тарқатиш тизимлари монтаж қилинган.

    Ҳудудни ободонлаштириш ишларини даставвал сентябрь ойида якунлаш режалаштирилган эди.

    Ободонлаштириш ишлари давомида йўлнинг асфальт қопламасини табиий гранит тошга алмаштириш қарори қабул қилингани туфайли лойиҳанинг биринчи босқичини якунлаш муддати октябрь ойининг бошига кўчирилди.

    Айни пайтда ҳудудда кўкаламзорлаштириш, яъни яшил зоналарни барпо этиш бўйича ишлар жадал давом этмоқда – аллея бўйлаб 30 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

    Шу муносабат билан Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича биринчи босқич ишлари 10-октябрь санасида якунланишини ва шу санадан иккинчи босқич ишларига старт берилади.

    Эслатиб ўтамиз, бу ерда жойлашган тадбиркорлик субъектлари 24 соатлик иш режимига фаолият юритади ва йўлнинг ўзи кечки соат 20:00 дан тонгги 06:00 гача автомобиллар учун ёпилади ва пиёдалар ҳудудига айланади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates