Қайд этилишича, мазкур қарорга асосан, “Тошшаҳартрансхизмат“ АЖ томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Миллий либослар куни“ этиб белгиланди.
Шунингдек, автобусда ҳаракатланаётган йўловчиларга миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш мақсадида, “Тошшаҳартрансхизмат“ АЖ тасарруфидаги “8-Автобус саройи“ филиалига бириктирилган 67-сонли “Юнусобоб мавзеси 19-даҳа — Халқаро ҳаво йўллари аэропорти-2” ва 91-сонли “Юнусобод мавзеси 15-даҳа АШБ — Кўкча масжиди“ йўналишларида ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчилари бугун ўз фаолиятларини ўзбек миллий дўпписини кийган ҳолда бошлаб йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
Ушбу тадбир орқали миллийлигимизни кенг тарғиб қилиш ва фуқароларимизга намуна кўрсатиш мақсад қилинган, — дейилади хабарда.