баннер
1 мар 2025
03:23

    Тошкентда Ўзбекистон-Франция бизнес форуми бўлиб ўтди

    2025 йил 30 январда Тошкент шаҳрида Франциянинг AIRBUS, Experto Consulting, Iveco Group, MND, Roxalex, Suez, Société Générale, ALSTOM, Veolia, nergy, EDF International Networks, Voltalia, Total Energies каби 50 дан ортиқ йирик компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Франсия бизнес форуми бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев, Франция делегациясига «MEDEF International» корхоналар ҳаракати раиси, «Orano» компанияси раҳбари Клод Имовен раҳбарлик қилди.

    Тадбир давомида форум иштирокчиларига Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чоралар, шунингдек, мамлакатимизнинг саноатидаги имкониятлар ва сармоявий салоҳияти ҳақида маълумотлар берилди. Франция компанияларининг энергетика, тоғ-кон саноати, сув таъминоти, транспорт ва туризм соҳаларидаги муваффақиятларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Бундан ташқари, бизнес-форум доирасида давра суҳбати ҳам ташкил этилди. Унда вазирлик ва идоралар вакиллари, Франция корхона ва компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

    Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев очар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий алоқалар жадал ривожланиб бораётгани, сўнгги йилларда юқори ўсиш динамикаси кузатилаётганлигини таъкидлади.

    Охирги 7 йил ичида товар айирбошлаш деярли 5 марта ошиб, 1,13 миллиард долларга етди. Ўзбекистонда фаолият юритаётган француз компаниялари сони қарийб 4 баробар кўпайди. Бугунги кунда мамлакатимизда қурилиш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларга ихтисослашган Франция сармояси иштирокидаги 50 та корхона фаолият кўрсатиб келяпти.

    Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлиги инобатга олиниб, француз ишбилармонларига янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш таклиф этилди.

    Мулоқот очиқ тарзда олиб борилгани иштирокчиларга ўз таклифларини билдириш, томонларни қизиқтирган қатор соҳа ва йўналишлар бўйича янги ташаббуслар билан чиқиш имконини берди.

    Тадбир дастурига мувогиқ иштирокчилар, шунингдек, B2B ва B2G форматидаги икки томонлама учрашувларга таклиф этилди, бу эса ишбилармонларга янги алоқалар ўрнатиш ҳамда инвестиция ва савдо келишувларга эришиш имконини берди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech