Тарих ва табиат уйғунлиги

    Туризм 3 июн 2023 2477

    Ўрта Ер денгизидан Эгей денгизигача бўлган мовий денгиз соҳилини, ям-яшил ўрмонлар-у, хиёбонларни велосипед тепкисини айлантирган ҳолда саёҳат қилиш сизга бир умрлик унутилмас таассуротларни ҳадия этади.

    Бу ёзда Туркияданинг гўзал манзилларини кашф этишни велосипедингиз устида, турк ошхонасининг мазали таомларини татиб кўриш билан бошланг. Туркияда лагер ва глампинг майдончалари, велосипедда саёҳат қилишни хуш кўрадиган спорт мухлислари учун велосипедга мос, миллий ва халқаро эко-ёрлиқларга эга бўлган турли ўлчамдаги меҳмонхона ва ҳостеллар мавжуд. Улар велосипедда саёҳат қиладиган меҳмонларнинг кучли жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш учун махсус менюлар билан таъминлайди.

    Туркияда соғлиқни сақлаш, гастрономия, фестиваль, маданият, экотуризм, зиёрат, таълим ва спорт каби муқобил туризм йўналишлари билан биргаликда велосипед туризми ҳам муҳим ўрин эгаллайди.

    Велосипед туризми ва барқарор туризмни ривожлантириш мақсадида Туркия томонидан амалга оширилган “Велосипед учун қулай турар жой” сертификати фақатгина велосипедлар учун хавфсиз тўхташ жойлари билан таъминланган, маҳаллий велосипед йўллари ва уларни таъмирлаш ҳақида маълумотга эга ходимлари бўлган, шу билан бир қаторда, велосипедларни тозалигини таъминлаш каби турли мезонларга жавоб берадиган меҳмонхоналарга берилади.

    EuroVelo; Тарих ва табиат уйғунлиги

    Туркия, мамлакатни велосипед билан кашф қилишни истаганлар учун махсус йўлаклар билан ўралган. Туркия, Измир, Эдирне ва Қирқларели вилоятларини бутун Европа қитъаси билан боғлайдиган, 17 хил узоқ масофали велосипед йўналишларини бирлаштирган EuroVelo (Европа велосипед йўллари тармоғи) да иштирок этади. EuroVelo маршрути гўзал кунгабоқар далаларию, денгиз соҳилларидан ўтиб, ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган яна бир қадимий Эфес шаҳрида тугайди.

    Профессионал ёки ҳаваскор велосипедчи бўлишингиз муҳим эмас!

    Туркияда барча даражадаги велосипед иҳлосмандалари учун йўллари мавжуд. Истанбулдан паромга миниб бошқа қитъага ўтишингиз, Измирдаги узумзор ва зайтун боғлари орасида велосипедда сайр қилишингиз, Муғланинг феруза кўрфазлари орқали ўрмон билан қопланган тоғларга чиқишингиз ва Анталиянинг соҳил йўллари бўйлаб қадимий шаҳарлар орасида сайр қилишингиз мумкин.

    Турк Ривиераси қуёши остида

    Йўллар сизни Турк Ривиерасига олиб борганида, Ўрта Ер денгизи соҳилидаги ўрмонларда яширинган ажойиб Торос тоғлари ва қадимий шаҳарларга дуч келасиз. Сиздан бир неча минг йиллар олдин бу ерларга мезбонлик қилган цивилизацияларнинг қолдиқлари кунингизни бетакрор қилади. Жумладан, Олимпос қадимий шаҳрида ўрмонлар орасига яширинган қадимий шаҳар сизни мафтун этади. Ушбу саёҳатда сизни кўм-кўк денгизлар, марварид қумлар, қадимий шаҳарлар, канёнлар ва яшил табиат қўйнидаги йўллар кутмоқда. Чодир лагерлари, бунгалов уйлари ёки қулай меҳмонхоналар сиз тўхтаб дам олишни истаган вақтда сиз билан бирга бўлади.

    Орзулардагидек саёҳат: Пери мўрилари томон

    Ўзининг Пери мўрилари билан сеҳрли ўлка дея танилган Кападокия велосипедда кашф қилиш учун ажойиб маршрутдир. Велосипедингизда ушбу ноёб географияни ўрганаётганда сиз қадимий ибодатхоналар, ер ости шаҳарлари ва ўзига хос табиий ҳолда шаклланган шаҳарсозликка дуч келасиз. Велосипедингизда бу бепоён ерлардан ўтиб борар экансиз, ер остидан юзлаб метр қуйида жойлашган ер ости шаҳарлари ёнида тўхташ ва тош меҳмонхоналарда қолишни унутманг.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates