Ташландиқ жой хазина маконига айланди

    Гагарин Мирзачўл тумани маркази ҳисобланади. Бу ерда одамларнинг айтишича, кафе, ресторанлар у ёқда турсин, шинамроқ овқатланиш шохобчаси бўлмаган.

    Яқин-яқингача кўчаларни тўсиб тўй қилинарди, чунки тўйхона йўқ эди-да.

    Бугун ундай эмас. Шаҳарчага кираверишда катта сунъий кўл чайқалиб турибди. Йўл четида ўтов, бетакрор дизайнда безалган чойхона, шинамгина меҳмонхона, турфа дарахтлар, қушлар, туялар, отлар, хуллас, ажойиб манзарага гувоҳ бўласиз. Бир пайтлар бу жой ташландик, қамишзор бўлган. Тадбиркорга берилган имконият самарасини кўрсатди.

    – 2020 йил март ойида шу ерда экотуризмни ривожлантирамиз, деган ташаббус билан чиқдик. Мутасадди раҳбарлар қўллаб-қувватлади, – дейди “Етти хазина” дам олиш маскани раҳбари Бахтиёр Кунаров. – 6,5 гектар ерни узоқ муддатли шартнома билан олдик. Ўзимизнинг 1,5 миллиард сўм, Халқ банкининг 2 миллиард сўм кредитини йўналтирдик. Дастлаб кўл ташкил қилиб, 300 минг дона балиқ чавоғи ташладик. Ҳозир улар истеъмолга тайёр. Кўлда балиқ овлашни йўлга қўйдик. Дам олувчилар балиқ тутиб, уйига олиб кетиши ёки шу ерда пишириб ейиши мумкин. Қайиқлар ҳам бор. Одамлар бемалол сувда сайр қилса бўлади.

    Дам олиш масканида 12 ўринли меҳмонхона қурилган, атрофга ноёб кўчатлар экилган. Бу ерда бир кунда 100 дан зиёд дам олувчига хизмат кўрсатиш имкони бор. Ҳозирча 10 киши ишли бўлди.

    Тадбиркор акамиз мустақиллигимизнинг 30 йиллигига ҳам совға ҳозирламоқда. Унинг айтишича, байрам арафасида болалар истироҳат боғи ишга тушади. Энг замонавий аттракционлар бу ерда ҳам бўлади.

    Дам олиш маскани ортида мўъжаз ўрмон бор. Бахтиёр аканинг айтишича, ўрмонга турли ноёб қушлар, от ва туялар олиб келинган. Бу ерда одамлар сайр қилиши, меҳмонхонада қолиб, туя сути билан даволаниши мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates