Бу ҳақда маҳаллий табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаменти маълум қилди.
Департамент маълумотларига кўра, оролнинг шимоли-ғарбий соҳилида, Артур дарёсининг океанга қуйиладиган жой яқинида камида 150 та жонивор топилган. “Дастлабки кузатувлар 136 та касатканинг ҳали ҳам тириклигини кўрсатмоқда ва департамент Тасмания боғлари ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш хизмати қўриқчилари билан тегишли жавоб чораларини тайёрлаш учун ишламоқда”, дейилади департамент хабарида.
Департамент, шунингдек, “чекка ҳудуддаги қирғоққа етиб бориш қийинлиги ва махсус жиҳозларни етказиб беришдаги муаммолар” туфайли қирғоққа чиқиб кетган жониворларга ёрдам кўрсатиш қийин бўлишини таъкидлади.
Ҳодиса жойида ветеринария шифокорлари ва денгиз биологлари омон қолган кичик касаткаларнинг аҳволини баҳоламоқда ва уларнинг бир қисмини саёзликдан қутқаришга уринмоқда, деб хабар беради report.az.









