Ягона навбатчи диспетчерлик хизмати Татаристоннинг Елабуга шаҳрида учувчисиз самолёт ҳужуми чоғида беш киши енгил тан жароҳати олганини маълум қилди, деб хабар берди ТАСС. Оператив хизматлар агентликка олти киши жабрланганини, учта ётоқхона биносининг ойналари синганини маълум қилди.
Кейинчалик Елабуга тумани Ягона навбатчи диспетчерлик хизмати РБКга аниқлик киритиб, жабланганлар сони етти нафарга етгани маълум қилди. Республика раҳбари матбуот хизматининг РБКга маълум қилишича, жабрланганларнинг уч нафари касалхонага ётқизилган, қолганлари текширувдан сўнг уйларига жўнатилган. Ярадорларнинг ҳаёти ва саломатлиги хавф остида эмас, дея қўшимча қилди улар.
Дронлар 2 апрель куни эрталаб Татаристон ҳудудидаги корхоналарга илк бор ҳужум қилди. Елабуга ва Нижнекамскда дрон ҳужумлари қайд этилган. Корхоналарда технологик жараён бузилмаган, жиддий зарар қайд этилмаган, деб хабар беради rbc.ru.