ТДТУнинг Олмалиқ филиали: минглаб талабаларни ўз бағрида жамлаган маскан

    Шу йилнинг 9 июль куни ТДТУ Олмалиқ филиалида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан "Олий таълим ислоҳотлари самараси" мавзусида пресс-тур ташкил этилди.

    Унда университет Олмалиқ филиалининг профессор ўқитувчилари, талабалар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиб ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва университет фаолияти билан яқиндан танишдилар.

    Пресс-турда университет Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПП № 3153-сон «Тошкент вилоятида саноат-ишлаб чиқариш соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ташкил топилганлиги ҳақида маълумот берилди. Шунингдек университет 2 та факультет, 800 нафар талаба, 79 нафар профессор-ўқитувчи билан ўз фаолиятини бошлагани бугунги кунда кўплаб ютуқларга эришгани таъкидланди.

    — Бугунги кунда Университет Олмалиқ филиалида 3 та факультет мавжуд бўлиб, 6 минг нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда, — дейди Университет Олмалиқ филиали директори, техника фанлари доктори, профессор Алишер САМАДОВ. — Шунингдек филиалда жами – 179 нафар профессор-ўқитувчилар жумладан, 73 нафари (шундан, 7 нафари фан доктори, DSc, 66 нафари фан номзоди, PhD) илмий даражага эга, илмий салоҳият 41,0% ни ташкил этади.

    Университетда яратилган шароитларни кўриб қайтадан талаба бўлиб қолгингиз келади. Ўқув биноларидаги шароитларни айтмайсизми илм олиш истагида бўлган ҳар қандай инсонни ўзига чорлайди.

    Пресс-тур якунида университетда 2024-2025 ўқув йили учун кончилик иши (фаолият турлари бўйича), кончилик электр механикаси, кимё муҳандислиги, металлургия муҳандислиги, металлар технологиялари, технологик машиналар ва жиҳозлар, механика муҳандислиги, электр муҳандислиги, энергетика муҳандислиги таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилиниши таъкидлаб ўтилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates